Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар “Темир жол” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 29 январь куни соат 16:15 ларда Нукус шаҳри “Темир жол” МФЙда жойлашган 4 қаватли уйда дастлабки маълумотларга асосан ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган.
Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари ҳамда Фавқулодда вазиятлар давлат тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Чақнаш оқибатида 2 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати билан шаҳар шифохонасига жойлаштирилган.
Воқеа юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.