1

Қибрайда фуқаро укаси ва ИИБ ходимларини пичоқламоқчи бўлди (видео)

ЖИНОЯТ 30.01.2023, 22:01
Қибрайда фуқаро укаси ва ИИБ ходимларини пичоқламоқчи бўлди (видео)

Қибрайда 19 ва 20 ёшлардаги ака-ука уришиб, бир бирига пичоқ билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 26 январ куни, кеч соат 20:00ларда, Қибрай тумани "Янгиҳаёт" МФЙда яшовчи фуқаро, шу ҳудудда жойлашган ИИБ ҳуқуқ тартибот масканига шошилиб келади ва хонадонида жанжал бўлаётганини айтиб ёрдам сўраган. 

Хабарга асосан, тунги хизматга бириктирилган 2 нафар профилактика инспектори фуқаро билан бирга унинг уйига етиб боради. Хонадонда инспекторлар чақирув эгасининг 19 ва 20 ёшлардаги ўғиллари уришиб, бир бирига пичоқ билан таҳдид қилаётганига гувоҳ бўладилар. Ажратмоқчи бўлганида, улардан бири инспекторларга ҳам қўлидаги пичоқ билан таҳдид қилади.

Ҳолат юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш вақтида, фуқаро яна жанжални давом эттириб, инспекторнинг хизмат хонасида бўлган қайчини қўлига олган ва ходимларга ўқталиб енгил тан жароҳати етказган.

У ҳаракатларини давом эттиргач, ходимлар хавфсизликни таъминлаш мақсадида қўлидаги тиғли жисми олиб, унга кишан тақиб қўйганлар.

Орадан бироз вақт ўтгач ушбу фуқарода тиббий атамаси "эпилепсия", яъни тутқаноқ касаллиги қўзғалиб у ўзини ноодатий тута бошлаган. Айни шу вақтда, унинг оила аъзолари қидириб, ҳуқуқ тартибот масканига кириб келади.

Воқеани видео тасвирга олиб, гўёки ИИБ ходимлари фуқарони калтаклаб шу кўйга солди, мазмунида изоҳлаганлар. Лекин, мазкур жараёнда ходимлар томонидан фуқароларга нисбатан куч ишлатилмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан қонунийликни таъминлаш мақсадида туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1