АсосийJamiyat

⚡️Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сенаторлик ваколати ҳам тугатилди

'⚡️Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сенаторлик ваколати ҳам тугатилди'ning rasmi

Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида Марказий сайлов комиссиясининг қарори эълон қилинди.

Унга кўра, Тошкент шаҳридан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати сифатида ваколатлари муддатидан илгари тугатилганлиги муносабати билан ҳамда Сенат аъзоси сифатида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида берган ёзма аризасига мувофиқ унинг сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилган деб ҳисобланди.

Жаҳонгир  Ортиқхўжаев Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилди.

Эслатиб ўтамиз,Президент Шавкат Мирзиёев 16 январь куни 2018 йил апрелидан буён пойтахт ҳокимиятини бошқариб келган Жаҳонгир Ортиқхўжаев истеъфога чиқишини маълум қилди. “Мен уни ўз лавозимидан олиб ташладим. Бўш гап, ёлғон ҳисобот, пастга тушмагани учун, бу уятсизнинг оёғи ердан узилгани учун уни ишдан бўшатдим”, — деган эди давлат раҳбари. Мазкур йиғилиш бўлган куни собиқ ҳоким ва унинг оиласи “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг HY 271-рақамли рейси билан Туркиянинг Истанбул шаҳрига рўйхатдан ўтгани ҳақида хабар берилди. 

Шунингдек, сал аввал Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши Жаҳонгир Ортиқхўжаевга миннатдорлик мурожаати йўллади, бир муддатдан сўнг хабар ўчирилиб, у рад этилди. Сал аввал эса, Ортиқхўжаевнинг депутатлик ваколати ҳам муддатидан олдин тугатилган эди. 

 

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар