Озарбайжон ўз фуқароларини Эронга бормасликка чақирди

ДУНЁ 01.02.2023, 09:01
Озарбайжон ўз фуқароларини Эронга бормасликка чақирди

Эрон Ислом Республикасидаги вазият ва Озарбайжон элчихонасига қилинган қуролли ҳужум уюштирилганини инобатга олиб, Озарбайжон ўз фуқароларига зарур бўлмаган тақдирда Эронга бормасликни, борувчиларга эса ўта эҳтиёт бўлишни тавсия қилди. Бу ҳақда Озарбайжон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

«Эрон Ислом Республикасидаги беқарор вазият ва мамлакатимиз дипломатик ваколатхонасида содир этилган террорчилик ҳаракатини инобатга олиб, Озарбайжон Республикаси ўз фуқароларига Эронга керак бўлмаган ҳолларда ташриф буюрмаслик, ташриф буюрувчиларга эса ниҳоятда эҳтиёткор бўлиш тавсия этилади. Ҳозирда Эрон Ислом Республикасида бўлган Озарбайжон Республикаси фуқароларига хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш тавсия этилади», — дейилади ТИВ хабарида.

Маълумот учун, жорий йилнинг 27 январь куни Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилган эди. Ҳодиса оқибатида элчихона хавфсизлик хизмати раҳбари ҳалок бўлган, икки киши жароҳатланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1