Самарқандда бир оиланинг 5 аъзоси заҳарланиб, икки нафари вафот этгани бўйича қўшимча маълумот берилди

ЖАМИЯТ 01.02.2023, 10:49
Теглар: ​Самарқанд, ботулизм
Самарқандда бир оиланинг 5 аъзоси заҳарланиб, икки нафари вафот этгани бўйича қўшимча маълумот берилди

Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд вилояти Қўшработ туман "Зармитан" МФЙда яшовчи фуқаро С.Н. хонадонида уйда, қўлбола усулда тайёрланган бодринг консервасини истеъмол қилиш натижасида 5 кишида овқатдан заҳарланиш (ботулизм) ҳолати содир бўлган.  

Мазкур ҳолат бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси  қўимча маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 6 январь куни соат 15:30 атрофида Қўшработ туман "Зармитан" МФЙ, Зармитан қишлоғида яшовчи 1971 йилда туғилган фуқаро Н.С. хонадонида яшовчи оила аъзоларидан, турмуш ўртоғи 1972 йил туғилган бемор Ф.С., шунингдек, 3 нафар фарзанди 1996 йилда туғилган Д.Э., 1998 йил туғилган Ш.Э. ва 2008 йилда туғилган Б.Э. туман тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлимига овқатдан заҳарланиш -ботулизмга гумон ташхиси билан ётқизилган.

Қўшрабод туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари томонидан беморларнинг отаси Н.С.дан сўраб суриштирилганда 2023 йил 5 январь куни соат 17:30-18:00 атрофида оила аъзолари  гўштли тўғрама шўрва билан  уйда қўлбола усулда тайёрлаган помидор-бодринг тузламасини  истеъмол қилганлиги аниқланган.            

Беморлар Қўшрабод туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан кўздан кечирилганда ботулизмга хос клиник белгилар кузатилган ҳамда “овқатдан заҳарланиш ботулизм” ташхиси қуйилган. Беморларда нафас олишдаги патологик ўзгаришлар бўлганлиги сабабли сунъий нафас олиш аппаратига уланиб, шифокорлар томонидан зарур тиббий муолажалар олиб борилган.                

2023 йил 14 январь куни соат 8:30да 1998 йил туғилган Ш.Э. кўрсатилган реанимацион ёрдамга қарамасдан ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги натижасида “Овқатдан заҳарланиш - ботулизм бульбар синдроми”  ташхиси билан шифохонада вафот этган. 26 январь куни соат 21:30да 1996 йилда туғилган Д.Э. кўрсатилган реанимацион ёрдамга қарамасдан ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги натижасида “Овқатдан заҳарланиш ботулизм бульбар синдроми” асорати  ташхиси билан вафот этган.  

2008 йилда туғилган Б.Э.нинг аҳволи яхшиланганлиги учун 17 январь куни реанимация бўлимидан юқумли касалликлар бўлимига ўтказилган. Бемор Ф.С.нинг аҳволи яхшиланиб, ботулизмга хос клиник белгилари қолмаган. Шифохонадаги беморларга специфик, симптоматик ва дезинтоксикацион даво муолажалари давом эттирилмоқда. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида даволанаётган 1971 йилда туғилган фуқаро Н.С.нинг ботулизмга хос клиник белгилари қолмаганлиги ҳамда аҳволи яхшиланганлиги сабабли 23 январь куни қониқарли аҳволда уйига жавоб берилган.

Ушбу ҳолат бўйича касаллик қайд этилган хонадондан олинган уй шароитида тайёрланган помидор-бодринг тузламаси ҳамда беморлардан олинган биоматериаллар вилоят Самарқанд вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг бактериология лабораториясида таҳлилдан ўтказилганда уй шароитида тайёрланган помидор-бодринг тузламаси ва беморлар қусуқ массасидан “ботулизм” қўзғатувчиси аниқланган.

 

Шарҳлар

Самарқандда 31 ёшли аёл ўзи билан ишқий муносабатда бўлиб юрган эркакни видеоларини хотинига кўрсатиш билан қўрқитиб, 15 минг АҚШ доллари талаб қилди (видео)

17.04.2023, 13:04

Пастдарғом туманида 31 ёшли аёл 33 ёшли эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, эркак...
"Ресторан ишчиларидан тортиб ИИБ капитанигача..." Самарқандда блогер ичиб олиб "томоша" кўрсатди

14.02.2023, 13:35

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги маҳаллий блогерлардан бири маст ҳолатда ресторанда жанжал кўтаргани, ишчиларга куч ишлатишга урингани, шунингдек, ички ишлар ходимларини ҳақорат қилганлиги акс этган видео тарқалди....
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
⚡️ "Таркибида заҳарли модда". ССВ Самарқандда 18 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган Dok-1 Maks сиропи бўйича ўрганиш натижаларини эълон қилди

27.12.2022, 10:20

Аввалроқ хабар берганимиздек, Ўзбекистонда  "Dok-1 Maks" дори воситасидан болалар ўртасидаги ўлим ҳолатларининг аниқланган эди. Шундан сўнг ССВ ўрганиш ишларини бошлаб юборди ва Ўзбекистонда "Dok-1 Maks"...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1