1

Бугунги кунда Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ шахс ОИВ касаллиги билан яшамоқда

САЛОМАТЛИК 02.02.2023, 13:24
Бугунги кунда Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ шахс ОИВ касаллиги билан яшамоқда

Ўтган йилда ОИВ инфекциясига текширувлар сони 700 мингдан 3,5 миллионга ёки 5 баробарга ортди.

Ҳукумат томонидан дори воситаларини молиялаштириш 80 фоизни ташкил этиб, Халқаро ташкилотлар томонидан 20 фоиз ҳолатларда дориларни Республикамизга олиб кирилиши ҳамда касаллик аниқланиши биланоқ, барча беморларга дори воситаларини бериб бориш йўлга қўйилди.

18 ёшгача бўлган ОИВ инфекциясига чалинган болаларга ижтимоий нафақалар бериб борилиши йўлга қўйилди.

Жорий йилда “Аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023-2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури”ни амалга ошириш мақсадида 120 млрд сўм ва 54 млн доллар йўналтирилади.

Мазкур дастур доирасида:

а) ОИВ инфекциясини эрта аниқлаш, ташхислаш ва даволаш сифатини ошириш мақсадида:

ҳар йили камида 3 млн аҳоли текширувлар билан қамраб олинади ва бунинг учун 11,4 млн дона диагностик тест-тизимлари ҳамда 587 мингта диагностик воситалар, 50 минг нафар аҳолини махсус даволаш курслари билан қамраб олиш учун 22 турдаги ретровирусга қарши дори воситалари харид қилиш;

ОИВ инфекциясини онадан болага юқишига барҳам бериш мақсадида ОИВ инфекцияли оналардан туғилажак 2 минг нафардан ортиқ 6 ойгача бўлган болаларни қуруқ сут аралашмалари билан таъминлаш;

б) соғлиқни сақлаш тизими томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда ОИВ инфекцияси юқиши эҳтимоли юқори гуруҳлар орасида профилактик тадбирлар ҳамда  аҳоли орасида кенг тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш;

в) 2023 йил 1 июнга қадар Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида, йил якунига қадар эса бошқа ҳудудларда ФҲДЁ органлари ва тиббиёт муассасалари ўртасида никоҳланувчи шахсларни ОИВ инфекцияси бўйича мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича электрон маълумот алмашинув тизимини жорий этиш;

г) 2023 йил якунига қадар ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатлар мониторингини таъминлаш, реал вақт режимида дори ва диагностик воситаларнинг ҳаракатланишини кузатиб бориш имконини берувчи электрон ахборот тизимини яратиш;

д) Республика ОИТСга қарши кураш маркази лабораториясини халқаро аккредитациядан ўтказиш ва ўтказилган текширувлар натижаларини халқаро миқёсида тан олинишига эришиш;

е) ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказлари ва уларнинг

туманлараро лабораторияларининг моддий-техника базасини ривожлантириш,

ж) мутахассисларнинг касбий салоҳиятини ошириш мақсадида камида 50 нафар тиббиёт ходимларини хорижга малака оширишга юбориш, ОИВ инфекцияси бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни амалга ошириш кўзда тутилган.

АОКАда ўтказилган брифингда Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори ўринбосари Гулифор Нормуратова тизимда 2022 йилда олиб борилган ишлар ҳамда жорий йилда режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1