1

Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича 87 та энг илғор тажрибага эга давлатдан бирига айланди

ЖАМИЯТ 02.02.2023, 22:37
Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича 87 та энг илғор тажрибага эга давлатдан бирига айланди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Статистика бўлимининг расмий веб-саҳифасида Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича илғор тажрибаларга эга давлатларнинг ушбу соҳада Ўзбекистон Респуликаси 2022 йил якунига кўра, 87 та энг илғор тажрибаларга эга давлатлар қаторидан жой олди.

БМТ сайтида мамалакатимизда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни кузатиб бориш ва жамоатчиликни хабардор қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот эълон қилинди.

2019 йилда БМТ Тараққиёт дастурининг техник кўмаги билан Ўзбекистон Республикасида Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичлари бўйича nsdg.stat.uz веб-сайти ишлаб чиқилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан веб-сайт ўзбек, рус ва инглиз тилларида  юритилади.

БМТ сайтида келтирилишича, Статистика агентлиги томонидан 2018, 2019, 2020 ва 2021 йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон Республикасида Миллий БРМларга эришиш бўйича статистик кўрсаткичлар тўпламлари” ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланган ва нашр этилган. 

Ўзбекистонда миллий БРМ мониторинг тизими учун 190 та индикатор долзарб деб тан олинган.

Бугунги кунда Статистика агентлиги томонидан юритиладиган миллий БРМ веб сайтидида 128 та миллий БРМ кўрсаткичлари, 60 та кўрсаткич эса, “Tracker” БРМ бошқарув панелида жойлаштирилган

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1