АсосийJamiyat

Намангандаги хонадонда газ портлади, 4 киши шифохонага ётқизилган

'Намангандаги хонадонда газ портлади, 4 киши шифохонага ётқизилган'ning rasmi

Бугун, 7 февраль куни соат 07:30 ларда Наманган вилояти Косонсой тумани “Нуробод” МФЙ Навбаҳор кўчаси рақамсиз яшаш уйида, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаро тан жароҳатини олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. 

Айни вақтда чақнаш оқибатлари бартараф этилмоқда.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда “Ҳудудгазтаъминоти” ҳодимлари чиқишган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар