1

АҚШ Туркияга 140 нафар қутқарувчи юборади

ДУНЁ 07.02.2023, 14:59
АҚШ Туркияга 140 нафар қутқарувчи юборади

Зилзила қурбонларига ёрдам бериш учун АҚШдан икки қидирув-қутқарув гуруҳи Туркияга юборилади, деб хабар берди CНН.

АҚШ ҳар бирида 70 кишидан иборат - қидирув итлари бўлган ходимлардан иборат иккита жамоани, шунингдек, фелдшерларни юбормоқчи. Бу ҳақда АҚШнинг Туркиядаги элчиси Жефф Флейк хабар берган. 

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04.17 да – 7,7 балл ва 13.24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган зилзилалар содир бўлди.

Ўзбекистон Туркияга 60 нафар қутқарувчи ҳамда 3 та махсус авария-қутқарув техникасини юборишга қарор қилди. 

Туркиянинг Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD) раҳбари Юнус Сезарнинг айтишича, мамлакатнинг 15,8 мингдан ортиқ аҳолиси жароҳатланган.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1