1

Ўзбекистон Туркияга 60 нафар қутқарувчи ҳамда 3 та махсус авария-қутқарув техникаси юборяпти

ЖАМИЯТ 06.02.2023, 16:43
Ўзбекистон Туркияга 60 нафар қутқарувчи ҳамда 3 та махсус авария-қутқарув техникаси юборяпти

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича,  Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан қардош Туркия давлатига инсонпарварлик ёрдами ва зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида, 60 нафар ФВВ қутқарувчилари ҳамда 3 та махсус авария-қутқарув техникаси юборилмоқда.

Туркиядаги сўнгги зилзила Тошкент вақти билан 15.24 да содир бўлган.

Зилзила Анқарада ҳам сезилди. Янги силкинишлар Суриянинг Дамашқ, Латакия ва бошқа қатор вилоятларида ҳам сезилган.

Аввалроқ Туркия раҳбари бугунги зилзила (7,7 магнитудали) 1939-йилдан буён мамлакатдаги энг кучли зилзила бўлганини таъкидлаган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1