1

Навоий кон-металлургия комбинатига ишга киритишни ваъда қилиб, 15 нафар одамни миллионларга “ухлатиб” кетишди

ЖИНОЯТ 07.02.2023, 18:20
Навоий кон-металлургия комбинатига ишга киритишни ваъда қилиб, 15 нафар одамни миллионларга “ухлатиб” кетишди

15 нафар фуқарони ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Департаментнинг Нуробод туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар Ғ.Э. ва Э.Н. “А.” МФЙда яшовчи 15 нафар фуқарони алдаб, уларни Навоий кон-металлургия комбинатига ишга киритиб қўйиш эвазига 18 000 АҚШ доллари ва 81 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган. 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1