1

Туркия халқига ёрдам бериш мақсадида хайрия жамғарма очилди. Ўзбекистонликлар ўз хайрияларини юборишлари мумкин

ЖАМИЯТ 07.02.2023, 19:48
Туркия халқига ёрдам бериш мақсадида хайрия жамғарма очилди. Ўзбекистонликлар ўз хайрияларини юборишлари мумкин

Хабарингиз бор, Туркияда 6 февраль санасида содир бўлган зилзила туфайли, айниқса, Каҳраманмараш, Ҳатай, Усмание, Адияман, Газиантеп, Шанлиурфа, Диярбакир, Малатя, Килис ва Адана, шунингдек, уларга ёндош вилоятларда ҳам кенг кўламли вайронгарчиликлар юз берди.
Туркия элчихонасининг хабар беришича, Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар бошқаруви вазирлиги (АФАД) зилзилада талофат кўрган фуқароларимизнинг шошилинч эҳтиёжларини қондириш мақсадида хайрия жамғармаси очди. 

"Хайриялар, www.afad.gov.tr сайти орқали SanalPOS (электрон ўтказма), банк ҳисоб рақами ва СМС орқали амалга оширилади.
Ёрдам беришни истаган фуқаролар ўз хайрияларини “Ўзбекистон Зираатбанк” филиаллари томонидан фоизларсиз Туркияга жўнатишлари мумкин" дейилади хабарда. 


Маълумот ўрнида:

T.C. ZİRAAT BANKASI A.Ş.
ANKARA KAMU KURUMSAL ŞUBESİ
TL : TR73 0001 0017 4555 5555 5552 04
USD : TR 46 0001 0017 4555 5555 5552 05
EURO : TR 19 0001 0017 4555 5555 5552 06
Banka Swift Kod No : TCZBTR2A

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1