1

Марказий Осиё институтида Ўзбекистон - Қирғизистон стратегик шериклиги таҳлил қилинди

ЖАМИЯТ 08.02.2023, 22:15
Марказий Осиё институтида Ўзбекистон - Қирғизистон стратегик шериклиги таҳлил қилинди

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 26-27 январь кунлари Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлди.

Куни кеча Марказий Осиё халқаро институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи якунларига бағишланган "Ўзбекистон ва Қирғизистон: стратегик шерикликнинг янги истиқболлари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири, Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламетлараро алоқалар қўмитаси раиси,  Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ҳамда икки мамлакат етакчи таҳлил марказлари экспертлари иштирок этди.

Марказий Осиё халқаро институти директори Владимир Норов “Ўзбекистон ва Қирғизистон: Стратегик шерикликнинг янги истиқболи” мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбатида таъкидлаганидек, давлатимиз раҳбарининг Қирғиз Республикасига давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатда “тарихий бурилиш” воқеаси бўлди.

Институт директори юксак даражадаги музокаралар якуни бўйича ҳамкорликнинг, деярли, барча соҳаларини қамраб олган 25 та ҳужжат имзоланганини қайд этди.
Давлат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси, биргаликдаги саъй-ҳаракати самараси ўлароқ давлатларо чегаранинг айрим участкалари тўғрисида шартнома имзоланди. Ушбу ҳужжат Марказий Осиёдаги асосий дипломатик ютуқдир.

Кўп йиллар давомида давлатлараро кескинлик манбаси бўлиб келган, икки томонлама ҳамкорликнинг тўлиқ салоҳиятидан фойдаланишга, Марказий Осиёда тинчлик ўрнатиш ва барқарор ривожланишни таъминлашга тўсқинлик қилаётган делимитация масаласи ниҳоят тўлиқ тартибга солингани эълон қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев қайд этганидек, “Чегарани делимитация қилиш масаласи тўлиқ тартибга солингани икки томонлама ҳамкорлик ва ҳудудлар аро алмашинув ривожида муҳим ўрин тутади, минтақамизда барқарорлик ва хавфсизлик мустаҳкамланишига хизмат қилади”.

Айни дам Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Ўзбекистон-Қирғизистон  чегарасини делимитация қилиш бўйича муҳим масалаларни ҳал этишда Шавкат Мирзиёевнинг беқиёс ролини таъкидлар экан, “Қирғизистон учун Ўзбекистон – руҳан яқин қўшни, садоқатли дўст ва ишончли стратегик ҳамкор” эканини алоҳида қайд этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1