АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Ўзбекистон 2027 йилда саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлардан бири деб топилди

Бу сайёҳларга одатий эҳтиёт чораларига риоя қилган ҳолда мамлакатга ташриф буюриш мумкинлигини англатади.

'Ўзбекистон 2027 йилда саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлардан бири деб топилди'ning rasmi

Ўзбекистон 2027 йилда саёҳат қилиш учун хавфсиз мамлакатлар рейтингининг энг юқори тоифасига киритилди. Бу ҳақда CEOWORLD Magazine нашри эълон қилган Travel Safety Ranking рейтингида маълум қилинди.

Рейтингда 198 та давлат баҳоланган. Ўзбекистон 81,03 балл билан “энг юқори хавфсизлик” (Very High) тоифасидан жой олган. Муаллифлар мамлакатдаги тинчлик ва барқарорлик, жамоат тартиби ҳамда ички осойишталикни муҳим омиллар сифатида кўрсатган.

Image

Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳам рейтингдан ўрин олган. Қозоғистон 44-, Туркманистон 57-, Қирғизистон 65-, Тожикистон эса 73-ўринни эгаллаган.

Рейтингнинг биринчи учлигига Сингапур, Япония ва Исландия кирган. Энг охирги ўринни Гаити эгаллаган.

Image

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти ҳам Ўзбекистонга саёҳат қилиш бўйича биринчи даражали тавсияни белгилаган. Бу сайёҳларга одатий эҳтиёт чораларига риоя қилган ҳолда мамлакатга ташриф буюриш мумкинлигини англатади.

    Бошқа янгиликлар