АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Тошкентда 5-қаватдан тушиб кетган 10 ёшли боланинг аҳволи маълум қилинди

Батафсил Darakchi.uz’ YouTube саҳифасида кўринг.

'Тошкентда 5-қаватдан тушиб кетган 10 ёшли боланинг аҳволи маълум қилинди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан тушиб кетган боланинг аҳволи барқарорлашган. Ҳозирда унинг ҳолати ўртача оғирликда баҳоланмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 2016 йилда туғилган бола 22 ноябрь куни дўстлари билан беркинмачоқ ўйнаётган вақтда уйнинг чордоғига яширинган. Эҳтиётсизлик оқибатида у ердан пастга тушиб кетган.

Бола оғир аҳволда тез тиббий ёрдам машинасида Тошкент шаҳар 2-болалар жарроҳлик клиник шифохонасига олиб келинган. Шифокорлар унинг аҳволи жиддий бўлгани сабабли реанимация бўлимига ётқизилганини маълум қилди.

Шифохона травматологи Исмат Ниғматовнинг айтишича, болада бош мия чайқалиши, икки ўпка ва икки буйракнинг лат ейиши, чап қўлда елка суягининг силжиш билан синиши ҳамда ўнг сон суягининг синиши аниқланган.

«Ҳозирда боланинг аҳволи барқарор, ўртача оғирлик даражасида. Ҳолати кундан кунга яхшиланиб бормоқда. Даволаш муолажалари тўлиқ режа бўйича олиб борилмоқда», — деди шифокор.

Бундан аввал ҳам Тошкентда кўп қаватли уйдан бола тушиб кетиши билан боғлиқ ҳолат қайд этилган. 2023 йилда 6 ёшли бола кўп қаватли уй деразасидан тушиб кетиб, оғир аҳволда шифохонага олиб борилган ва операция қилинган.

    Бошқа янгиликлар