АсосийIqtisodiyot

Шовот туманида 3 минг сўмга чиқариб юборилган газ нархи қайта туширилди

'Шовот туманида 3 минг сўмга чиқариб юборилган газ нархи қайта туширилди'ning rasmi

Айрим ижтимоий тармоқларда “Хоразм вилояти Шовот туманида метан газ нархини 2700 сўмдан 3000 сўмга чиқаришди” сарлавҳали хабар эълон қилинди.

Ушбу ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Хоразм вилояти, Шовот тумани, Хитой қишлоғида жойлашган “Яшнарбек Ражабов” хусусий корхонасига қарашли АГТКШда 2023 йил 11 февраль куни соат 7:00дан 8:00га қадар автомобилларга 1 метр куб сиқилган газ 3000 сўмдан сотилганлиги маълум бўлган.

Шу куннинг ўзида корхона раҳбарияти билан шохобчада юзага келган ушбу ҳолат муҳокама қилиниб тушунтириш ва тавсиялар берилган.

Шундан сўнг, 2023 йил 11 февраль куни соат 8:00дан бошлаб шохобчада автомобилларга 1 метр куб сиқилган газни 2700 сўмдан сотилиши йўлга қўйилган ва ҳозирги кунда ҳам ушбу нархда сотилмоқда.

    Бошқа янгиликлар