АсосийIqtisodiyot

“Саноат энергетика гуруҳи” Ўзбекистон энергетика тизими ҳақидаги шов-шувли хабарларга муносабат билдирди

'“Саноат энергетика гуруҳи” Ўзбекистон энергетика тизими ҳақидаги шов-шувли хабарларга муносабат билдирди'ning rasmi

“Саноат энергетика гуруҳи” хорижий оммавий ахборот воситалари томонидан Ўзбекистон энергетика тизими ҳақида нотўғри маълумотлар тарқатилаётганини маълум қилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистондаги барча газ ва нефть конлари давлат мулки бўлган ва шундай бўлиб қолади. “Саноат энергетика гуруҳи” эса тегишли лицензиялар асосида ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширади. Компания Ўзбекистонда нефть қазиб олишни кўпайтириш дастури доирасида иш олиб боради.

Бугунги кунда “SANEG”да 10 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари ишламоқда, шунингдек, 200 га яқин юқори малакали хорижий мутахассислар жалб этилган. 2020—2002 йилларда нефть қазиб олишни кўпайтириш дастури доирасида компания 540 миллион доллардан ортиқ сармоя киритди. Бунинг натижасида суюқлик ишлаб чиқариш ҳажмини 42 фоизга ошириш борасида ишларни амалга оширмоқда.

“Саноат энергетика гуруҳи” МЧЖ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ очиқ, ошкора олиб боради. Корхона жамоаси яқин келажакда суюқ углеводородлар ишлаб чиқаришни сезиларли даражада ошириш ва корхона олдига қўйилган барча вазифаларни бажариш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Компания халқи фаровонлиги йўлида соҳани ривожлантириш, Ўзбекистон ёшларини касб-ҳунарга ўргатиш, ўз ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлашда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Энергетика вазири Ўзбекистон барча нефть ва газ конларига тегишли эксклюзив ҳуқуқни Россияга берганини рад этган эди

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар