Пандемияни бекор қилишга ҳали эрта - ЖССТ

САЛОМАТЛИК 17.02.2023, 10:15
Пандемияни бекор қилишга ҳали эрта - ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Фавқулодда ҳолатлар бўйича қўмитаси йиғилишида mpox (маймун чечаги) вируси пандемиясини бекор қилишга ҳали эрта, деган қарорга келинди.

Ташкилот бош директори Тедрос Гебрейесуснинг қайд этишича, бунга дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатида ҳануз янги беморлар аниқланаётгани асос бўлган.

Шунингдек, ЖССТ ҳисоботига кўра, сўнгги тўрт ҳафтада Ер юзи бўйича коронавирусни юқтириш кўрсаткичлари 92, ўлим ҳолатлари эса 47 фоизга камайган. 

Яъни 16 январдан 12 февралга қадар 6,8 миллионга яқин кишига CОVID-19 ташхиси қўйилган ва улардан 64 минг нафардан ортиғи хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Мутахассислар “омикрон”нинг янги мутациялари келгусида касалликлар сони яна ўсишига сабаб бўлишидан ташвишда. Шу сабабли аҳолига бустер дозада эмланишни тавсия этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1