1

"Одамларнинг бирини икки қилиш учун келдик". Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифни Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади (фото)

СИЁСАТ 17.02.2023, 13:30
"Одамларнинг бирини икки қилиш учун келдик". Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифни Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади (фото)

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига келиб, Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қуръон тиловат қилинди. Аллоҳ таолодан ўтганларга раҳмат, юртимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо ўқилди.

- Ҳамма жойларга бориб, соҳаларга туртки бериб, муаммоларни ҳал этиб, халқни рози қилишга ҳаракат қиляпмиз, - деди Шавкат Мирзиёев. - Бугун Бухорога ҳам янги марраларни белгилаш, одамларнинг бирини икки қилиш учун келдик. Ҳамма хайрли ишларимизда Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлсин.

Олимлар билан суҳбатда диний таълимни ривожлантириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш зарурлиги таъкидланди.

- Охирги йилларда ҳамма соҳалар қатори дин бўйича ҳам очиқлик, эркинлик берилди, бир нечта илмий марказлар ташкил этдик. Лекин булардан халқимизга нима манфаат бўлаяпти? Манфаат шундай бўлиши керакки, бу салоҳиятни жамиятга етказиш керак. Бухорий, Мотуридий, Марғиноний каби буюк боболаримиз меросига таянган ҳолда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш зарур. Бунинг учун диний таълимни амалиёт билан боғлаш, илмий марказларимизни дунёда етакчиларга айлантириш керак, - деди давлатимиз раҳбари.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1