АсосийДУНË

Туркиядаги зилзилалар қурбонлари сони 41 минг кишидан ошди

Туркия жанубида юз берган зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 41 020 кишига етди. Бу...

Туркия жанубида юз берган зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 41 020 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD)га таяниб Anadolu хабар берди.

Идора маълумотларига кўра, 6 февраль тонгида юз берган 7,7 балли зилзилалардан кейин 6210 та афтершок қайд этилган.

Ҳозирда зилзиладан жабр кўрган ҳудудларда 19,4 мингдан ортиқ Туркия ҳамда хорижлик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда.

Табиий офатдан зарар кўрган жойларда Туркиядаги тегишли вазирлик ҳамда идоралар, шунингдек, бошқа хориж давлатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан тақдим этилган 216 166 та чодир тикланган.

    Бошқа янгиликлар