АсосийSiyosat

Президент БМТ ҳузурида Халқаро музокаралар гуруҳини ташкил этиш таклифини илгари сурди

'Президент  БМТ ҳузурида Халқаро музокаралар гуруҳини ташкил этиш таклифини илгари сурди'ning rasmi

 Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қўшилмаслик ҳаракати Мулоқот гуруҳи саммитидаги нутқи эълон қилинди.

 Давлат раҳбарининг саммитдаги нутқидан асосий тезислар:

  • Давлат раҳбари Қўшилмаслик ҳаракатининг махсус мониторинг ва илмий тадқиқот тармоғини ташкил қилишни таклиф этди ва ушбу институтни Ўзбекистонда жойлаштиришга тайёрлигини билдирди;
  • Шунингдек, афғон масаласи бўйича алгоритмни келишиш учун БМТ ҳузурида Халқаро музокаралар гуруҳини ташкил этиш таклифини илгари сурди;
  • Кун тартибидаги глобал масалалардан бири – давом этаётган ва якуни ҳали кўринмаётган иқтисодий инқироз асоратларини юмшатиш сифатида Ташкилот саммитлари арафасида Қўшилмаслик ҳаракати Иқтисодий форумини мунтазам ўтказиб бориш ташаббусини билдирди;
  • Ҳаракат Ёшлар тармоғининг “Чексиз имкониятлар саммити”ни келгуси йил жаҳон цивилизацияси марказларидан бири бўлган кўҳна Самарқандда ташкил этишни таклиф этди.

 

    Бошқа янгиликлар