АсосийDunyo

Ҳиндистондаги йиғинда G20 давлатлари ташқи ишлар вазирлар келишувга эриша олмади

'Ҳиндистондаги йиғинда G20 давлатлари ташқи ишлар вазирлар келишувга эриша олмади'ning rasmi

Ҳиндистонда бўлиб ўтган икки кунлик учрашувдан сўнг G20 ташқи ишлар вазирлари ҳужжатнинг барча бандларидан иккитаси бўйича келишувга эриша олмади. Кутилган коммуникес ўрнига G20 раислигининг хулосаси қабул қилинди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

G20 ташқи ишлар вазирлари йиғилишидан сўнг йиғилишнинг Ҳиндистон саммитига Нигерия, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Сингапур, Испания, Бангладеш, Миср, Маврикий ва Нидерландия вазирларини ҳам таклиф қилинган эди.

Ҳиндистон G20 раислигини ўтган йилнинг 1 декабрида қабул қилган. Янги Деҳли ўз раислиги даврида 200 дан ортиқ гуруҳ йиғилишларини ўтказади. ТИВ учрашуви 9–10 сентябрь кунлари Ҳиндистон пойтахтида бўлиб ўтадиган G20 етакчиларининг якуний саммити олдидан энг муҳим тадбирлардан бири бўлиб, ундан сўнг раислик Бразилияга топширилади.

    Бошқа янгиликлар