АсосийJamiyat

Блогер Фарҳод Маннаповнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди

'Блогер Фарҳод Маннаповнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Фарход Маннаповнинг вафот этганлиги юзасидан текшириш ўтказилди. Бу ҳақда Бош Прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Ҳолатга алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш, қўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқлиги сабабли Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-кисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди. 

Тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

    Бошқа янгиликлар