АсосийIqtisodiyot

“Солиқ” мобил иловасининг янгиланган версияси тақдим этилди

'“Солиқ” мобил иловасининг янгиланган версияси тақдим этилди'ning rasmi

Солиқ мобил иловасининг янгиланган интерфейси (1.3.7) Play marketga жойланди.

Яқин кунларда iOS дастуридаги қурилмалар учун App Store платформасига қўйилади.

Янгиланган иловага қуйидаги хизматлар қўшилди:

"Мониторинг" – мобил иловада амалга оширилган тўловлар ҳамда операциялар тарихини кузатиш;

"Янгиликлар" – илова ҳамда солиқ соҳасига оид янгиликлар билан танишиш;

"Tax Free" – чет элликлар томонидан ҚҚСни қайтариб олиш учун харид чекини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек Виса ва Мастерcард карталарини қўшиш.

Шунингдек илова орқали:

Аккаунтга бириктирилган телефон рақамини ўзгартириш ёки ўчириш;

Илова ўрнатилган ва фойдаланилаётган қурилмалар рўйхатини кўриш.

маълумот учун, ҳозирда мазкур иловадан              3 млндан ортиқ одам фойдаланади. 

    Бошқа янгиликлар