Ўзбекистонда февраль ойида солиқ тушумлари 13 трлн сўмдан ортди

ИҚТИСОДИЁТ 09.03.2023, 09:21
Ўзбекистонда февраль ойида солиқ тушумлари 13 трлн сўмдан ортди

2023 йил февраль ойида солиқ органлари томонидан 13,4 трлн сўм солиқ тушумлари таъминланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди. 

Солиқ турлари кесимида:

-Фойда солиғидан 3,9 трлн сўм (28,9%);

-ҚҚСдан 2,8 трлн сўм (20,8%);

-ЖШОДСдан 2,3 трлн сўм (17,1%);

-Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 1,2 трлн сўм (9%);

-Акциз солиғидан 1,2 трлн сўм (8,7 %)ни ташкил этди.

Тушумлар таҳлил қилинганда 2023 йил февраль ойида январь ойига нисбатан 7 та солиқ турида ўсишга эришилган.

Жумладан, фойда солиғи 1,5 трлн сўм, ЖШОДС 407,2 млрд сўм, АОС 140,7 млрд сўм, мол-мулк солиғи 140,2 млрд сўм, ер солиғи 100 млрд сўм, акциз солиғи 86 млрд сўм, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 30 млрд сўмга ўсган.

2023 йил январь-февраль ойларидаги жами тушум 25,3 трлн сўмдан ошди.

Маълумот учун, 01.01.2023 йилдан ҚҚС ставкаси 12%, январь ойи учун февраль ойида солиқ тўланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1