1

Европа Иттифоқи Россиянинг 115 миллиард евролик активларини топа олмаяпти

ДУНЁ 11.03.2023, 13:31
Европа Иттифоқи Россиянинг 115 миллиард евролик активларини топа олмаяпти

Европа Иттифоқи 2023 марти ҳолатига кўра, санкциялар остидаги Россия фуқароларига тегишли 20.9 миллиард евролик активларни музлатди. Бу ҳақда "zamon.uz" ёзмоқда. 

Расмий маълумотларда келтирилишича, 2019 йилда россияликларнинг ЕИга инвестициялари 136 миллиард еврони ташкил этган.

Bloomberg агентлиги ҳозирда 115 миллиардлик активлар қидирилаётганини ёзган. 2022 мартида бу бўйича махсус комиссия тузилган эди. Қидирувни янада самарали бўлиши учун Евроиттифоқ расмийлари банклардан қўшимча ҳисобот талаб қилмоқчи, бу тартибга риоя қилмаганлар жаримага тортилади. Шунингдек, санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам бераётган шахсларга жазо чоралари кучайтирилади.

 

ЕИ ҳозирга қадар Россияга қарши 10 та санкциялар пакетини жорий қилган. Чекловлар остида 1.5 минг одам қолмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1