Чусовитина Жаҳон кубоги шоҳсупасида

СПОРТ 11.03.2023, 19:00
Чусовитина Жаҳон кубоги шоҳсупасида

Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи якунланди. Ўзбекистонлик спорт афсонаси Оксана Чусовитина баҳсларни медал билан якунлади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Чусовитина таяниб сакраш дастурида кумуш медални қўлга киритди.

Икки уриниш натижасига кўра, Оксананинг чиқиши ҳакамлар томонидан 13,433 балл билан баҳоланди. У фақатгина франсиялик Колин Деваллардан камроқ балл тўплади. Шу тариқа, Чусовитина қаторасига учинчи бор Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди. Бундан аввалги босқичларда у бронза медалига сазовор бўлган эди.

Таяниб сакраш, аёллар:

Колин Деваллар (Франсия) – 13,683;
Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 13,433;
Линмин Ю (Хитой) – 13,383.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+16.97°
Валюта курси
1