Яккасарой туманидаги 91-мактабда директор ва унинг ўринбосарлари машҳур "За деньги да" қўшиғига қалбаки доллар сочган ҳолда олган ҳазиломуз видеоси тарқалди.
Ҳолат юзасидан Яккасарой туман ҳокимлиги муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан туман халқ таълими бўлими мудири томонидан 91-мактаб директори ва унинг ўринбосарлари билан суҳбат уюштирилди.
Мазкур ҳолат 8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ҳазиломуз тариқасида олинган ва мактаб ўқитувчилари томонидан байрам муносабати билан мактаб ўқитувчиларига намойиш қилинганлиги аниқланди.
"Мактаб директори ва ўринбосарларига ҳолат бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб бу каби ҳолатлар бошқа қайтарилмаслиги бўйича жиддий огоҳлантириш бериб ўтилганлигини маълум қиламиз", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз,
15.03.2023, 12:05
Истанбулнинг Эсенюрт туманидаги турар жой кираверишида ўзбекистонлик аёл рашк туфайли севгилиси томонидан аввал калтакланди, кейин эса пичоқланди. Оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган аёл вафот...11.03.2023, 11:25
Куни кеча, ижтимоий тармоқларда актриса Луиза Расулова ва унинг онасини калтаклашгани акс этган видео тарқалди.Шундан сўнг ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълумот тақдим...10.03.2023, 10:54
ДХХ Чегара қўшинлари ва Наманган вилояти бўйича Бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта миқдордаги наркотик моддаларнинг “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасидан ноқонуний ўтказилган...07.03.2023, 13:30
Фарғонада 20 ёшли ўғил оилавий келишмовчилик сабаб ўз онасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда "zamon" информацион дастурида хабар қилинди. Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Марғилон шаҳар "Дўстлик" маҳалласида яшовчи...