1

Сенат ялпи мажлиси бошланди: референдум масаласи кўриб чиқилмоқда

СИЁСАТ 14.03.2023, 15:16
Сенат ялпи мажлиси бошланди: референдум масаласи кўриб чиқилмоқда

Бугун, 14 март куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Ялпи мажлисда сенаторлар, Ҳукумат аъзолари, давлат органлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда. Унда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги масала кўриб чиқилмоқда.

Ялпи мажлис “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон” телерадиоканаллари, “Узрепорт” телеканали ҳамда Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1