АсосийJinoyat

Навбаҳор туманида 35 гектар суғориладиган ер майдонини 82 млн сўмга пулламоқчи бўлганлар қўлга олинди

'Навбаҳор туманида 35 гектар суғориладиган ер майдонини 82 млн сўмга пулламоқчи бўлганлар қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навбаҳор туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, фуқаро А.Т. “Навбаҳор” МФЙдаги 2 нафар фуқаро ва 2 та МЧЖга тегишли жами 35 гектар суғориладиган экин ер майдонини уларнинг хабардорлигисиз фуқаро С.М.га фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб,  кейинчалик ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 82 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар