Самарқандлик аёл россиядаги эри билан жанжаллашиб, болаларини қийнади (видео)

ЖАМИЯТ 17.03.2023, 22:25
Самарқандлик аёл россиядаги эри билан жанжаллашиб, болаларини қийнади (видео)

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида аёл эри билан жанжаллашиб қолгани сабабли фарзандини қийнади.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматига кўра, 2000 йилда туғилган Х.У. Россияда бўлган эри билан ўртасида юзага келган келишмовчилик оқибатида жаҳл устида боласини қийнаб, тасвирга олиб, турмуш ўртоғига юборган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода аёл боласини бир қўлида кўтариб, бўйнидан бўғиб, тасвирга олганини кўриш мумкин. “Дадажон, мен ўляпман де. Болаларимнинг жонини оламан”, деб таъкидлаган аёл.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат тўлиқ ўрганилиб, фуқаронинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1