АсосийDunyo

Италияда дунёдаги энг узун кўприк қурилади

'Италияда дунёдаги энг узун кўприк қурилади'ning rasmi

Италия Сицилия ороли ва материк ўртасида дунёдаги энг узун осма кўприк қуради. Бу ҳақда "Замон.уз" хабар бермоқда.

Қайд этилишича, кўприк лойиҳаси қадимги римликлар томонидан ўйлаб топилган. Италия ҳукумати томонидан бу лойиҳа бир неча бор муҳокама қилинган.

Режага кўра, иншоотнинг узунлиги 3,2 километрни ташкил этади. Қурилиш 2024-йилда бошланади. Аслида кўприкни ўтган йили қуриш режа қилинганди. Аммо молиявий ва геологик муаммолар туфайли бу қарор кейинга сурилгани ҳам маълум.

Инфратузилма вазири Маттео Салвинининг сўзларига кўра, кўприк углерод чиқиндиларини камайтириш, бўғоз бўйлаб саёҳатни тез ва арзонроқ қилиш ҳамда минтақага сайёҳларни жалб қилишга ёрдам беради.

    Бошқа янгиликлар