1

Қидирувда бўлган аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди

ЖИНОЯТ 18.03.2023, 18:29
Қидирувда бўлган аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди

Интерполнинг Тошкент ва Абу-Дабидаги Миллий марказий бюролари (ММБ) ҳамкорлигида халқаро қидирувда бўлган жиноятчининг депортация масаласи ҳал қилинди

Маълум бўлишича, ҳамкорликдаги тезкор-қидирув ҳаракатлар ҳамда ўзаро ахборот алмашинуви, икки давлат Интерпол ММБлари раҳбарларининг қидирувни фаоллаштириш бўйича халқаро конференция доирасидаги музокаралари туфайли одам савдоси билан шуғулланиб келган ва халқаро қидирувда бўлган жиноятчи аёлнинг депортацияси амалга оширилган.

Аниқланишича, у онаси ва синглиси томонидан изланган, терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан аввалдан тил бириктириб, аёлларни ноқонуний йўллар билан фоҳишалик билан шуғулланиш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнатиш бўйича уюшган жиноий гуруҳ тузган. Жабрланувчиларни оиласи билан ажрашган ва моддий қийинчиликка дуч келган аёллар орасидан топган. Шу тариқа, учинчи давлатлар орқали БААга олиб чиқиб, жабрланувчиларга яхши иш ваъда қилинган, бироқ Дубайга етиб келгандан сўнг уларнинг паспортини олиб қўйиб, фоҳишалик билан шуғулланишга жўнатиб келишган.

Шу тариқа, Интерполнинг Тошкент ва Абу-Дабидаги ММБлари ўртасида ўтказилган келишилган ҳаракатлар натижасида жиноятчи ҳибсга олингандан сўнг, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топшириш учун депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1