АсосийJinoyat

Фарғонада эркак ер талашиб, қўшнисини пичоқлади

'Фарғонада эркак ер талашиб, қўшнисини пичоқлади'ning rasmi

Фарғона вилоятининг Риштон туманида эркак ўзаро келиб чиққан жанжал сабаб ўз қўшнисини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ҳолат Риштон туманининг “Меҳнатобод” маҳалласида юз берган. Маълум бўлишича, икки қўшни ўртасида яшаш хонадонлари чегараларининг низоси сабаб жанжал келиб чиққан. Оқибатда жаҳл устида бири иккинчисига ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказган. Жабрланувчи олган жароҳати сабабли вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар