Андроидларда зилзиладан эрта огоҳлантириш тизими қандай ишлайди? (видео)

ЖАМИЯТ 22.03.2023, 11:43
Андроидларда зилзиладан эрта огоҳлантириш тизими қандай ишлайди? (видео)

Кеча Ўзбекистонда 5-6 балли зилзила содир бўлди. 

Зилзиладан бир неча дақиқа олдин андроид телефонларига огоҳлантириш келган. Хўш, бу тизим қандай ишлайди?

Бу тизим дунё бўйлаб 2 миллиарддан ортиқ андроид телефонлари ичида жойлашган акселерометр ёрдамида доимий тебраниш частоталарини ўлчаб туради.

Агар маълум бир ҳудудда кўпчилик телефонларнинг акселерометридан олинган юқори тебраниш маълумотлари бир хил бўлса, тизим кучли зилзила хавфини "илғаб олади" ва автомат равишда шу яқин атрофдаги телефонларга огоҳлантириш хабари жўнатади.

Албатта, тизимнинг ишлаш тезлиги зилзила вибрацион тўлқин тезлигидан юқори ва қарабсизки, биз реал содир бўлган зилзилани ўзимизга унинг акс садоси етиб келишидан бироз олдинроқ билиб оламиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1