Тошкент шаҳрида ўтказилаётган рейдлар давомида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, автомобиль бошқарган ва ҳужжатсиз транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчилар аниқланди.
Хусусан, Чилонзор туманидаги Эркин ЙПХ масканида ўтказилган текширувда ҳужжатларсиз автомобиль бошқариб келган ҳайдовчи тўхтатилган. Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Шунингдек, Шайхонтоҳур туманидаги Чорсу жарима майдончасида ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилиб, Cobalt русумли автомобиль бошқарган ҳайдовчи аниқланган. Унга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Рейдлар давомида Шайхонтоҳур туманининг Абай кўчасида яна бир ҳолат қайд этилган. Йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан тўхтатилган BYD Seagull русумли автомобиль ҳайдовчисининг қидирувда экани аниқланган. Фуқаро тегишли тартибда туман ички ишлар бўлимига топширилган.






