1

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

ЖАМИЯТ 23.03.2023, 08:25
Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

Ўзбекистонда яна ерости силкинишлари қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Қайд этилишича, 23 март куни Тошкент вақти билан соат 07:53 да Тожикистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 39,37 градус шимолий кенглик; 69,79 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,9. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 216 км жануби-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 152 км;
Жиззах вилоятида 2 балл, 188 км;
Фарғона вилоятида 2 балл, 204 км;
Тошкент шаҳрида 2 балл, 216 км;
Наманган вилоятида 2 балл, 242 км.

23 мартга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ер силкиниши кузатилганди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, Тошкент вақти билан соат 01:07 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Магнитуда М=6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 217 км жануби-шарқда.

Тошкент вақти билан соат 01:36 да Тожикистонда 3,9 балли иккинчи зилзила (афтершок) содир бўлди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 215 км жануби-шарқда.

21 март куни, Тошкент вақти билан соат 21:47 да Афғонистонда рўй берган 6,6 балли зилзила Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида сезилган, Тошкент шаҳрида ер силкиниши кучи 5 баллни, Сурхондарё вилоятида 6 баллни ташкил этганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1