АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Қашқадарёда 36 гектар ерни 18,5 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Қашқадарёда 36 гектар ерни 18,5 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди.

'Қашқадарёда 36 гектар ерни 18,5 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

Маълум қилинишича, 1967 йилда туғилган фуқаро чорвачилик йўналишида 49 йил муддатга ижарага берилган 36 гектар ер майдонини бошқа шахс номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг учун у туман ҳокимлигида ишловчи мансабдор шахс ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати орқали масалани ҳал қилиб беришини айтган.

Ушбу хизматлари эвазига 18,5 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик ойлиги доирасида ўтказилган тадбирда қўлга олинган. У дастлаб 8,5 минг доллар, кейинчалик эса қўшимча 120 миллион сўмни олаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар