1

Маданият ва туризм соҳасида қўпол қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди

ЖИНОЯТ 25.03.2023, 20:09
Маданият ва туризм соҳасида қўпол қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура томонидан собиқ Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасида ўрганишлар олиб борилган. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талаблари бузиб келингани аниқланди.

Хусусан, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан юқоридаги Қонун талаблари бузилиб, тендер танловлари ўтказилмасдан, фестивал тадбирларини ўтказиш учун турли фирмалар билан 20 миллиард сўмлик тўғридан-тўғри шартномалар тузилган.

Ушбу фестиваллар 2022 йилнинг май-сентябрь ойларида амалда ўтказиб бўлинган бўлса-да, қонун бузилишларни яшириш мақсадида “etender.uzex.uz” махсус ахборот порталига 24 октябрь ва 3 ноябрь кунлари пойтахтда 5 та фестивал тадбирларини ўтказиш ҳақида номигагина эълон ва ҳужжатлар жойлаштирилган ҳамда шартномалар тузилган.

Ўтказилган фестиваллар доирасида ҳам амалда бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун 8 миллиард сўмлик бюджет маблағлари талон-тарож қилингани аниқланди.

Текшириш натижасига кўра, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1