1

Тошкент маданият бош бошқармаси мансабдорлари “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талаблари бузиб келгани аниқланди

ЖИНОЯТ 26.03.2023, 18:03
Тошкент маданият бош бошқармаси мансабдорлари  “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талаблари бузиб келгани аниқланди

Тошкент шаҳри маданият бош бошқармаси мансабдорлари ва бошқа шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура томонидан ўтказилган текширувда собиқ Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасида ўтказилган ўрганишда “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талаблари бузиб келингани аниқланган. 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳри маданият бош бошқармаси томонидан юқоридаги қонун талаблари бузилиб, тендер танловлари ўтказилмасдан, фестиваль тадбирларини ўтказиш учун турли фирмалар билан 20 миллиард сўмлик тўғридан тўғри шартномалар тузилган.

Ушбу фестиваллар 2022 йилнинг май—сентябрь ойларида амалда ўтказиб бўлинган бўлса-да, қонун бузилишларни яшириш мақсадида “etender.uzex.uz” махсус ахборот порталига 24 октябрь ва 3 ноябрь кунлари пойтахтда 5 та фестиваль тадбирларини ўтказиш ҳақида номигагина эълон ва ҳужжатлар жойлаштирилган ҳамда шартномалар тузилган. 

Ўтказилган фестиваллар доирасида ҳам амалда бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун 8 миллиард сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди.

Текшириш натижасига кўра, Тошкент шаҳри маданият бош бошқармаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1