Жиззахда фарзандлари олдида хотинини ўлдирган эркак 17,5 йилга қамалди

ЖАМИЯТ 27.03.2023, 21:27
Жиззахда фарзандлари олдида хотинини ўлдирган эркак 17,5 йилга қамалди

Жиззахда ўз хотинини фарзандлари ёнида пичоқлаб ўлдирган шахсга нисбатан 17,5 йиллик қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди

Қайд этилишича, ҳолат 2022 йил 2 сентябр кунида содир бўлган. Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани Янгиҳаёт маҳалласида яшовчи эр-хотин ўртасида ўзаро жанжал чиқиб, у уч нафар фарзанди бор онанинг ўлими билан якун топган. Эр жанжал пайтида турмуш ўртоғини ювиниш хонасига олиб бориб, фарзандларининг кўз олдида аёвсиз калтаклаб, дуч келган жойига пичоқ санчган. Танасининг турли қисмларидан жами 25 марта пичоқ еган аёл оғир жароҳатлар билан вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Зарбдор тумани суди раисининг айтишича, ўлим билан якунланган жанжалга оиладаги моддий томондан келишмовчилик сабаб бўлган.

Судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, 17 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жазо умумий тартиб калонияларида ўталади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1