1

Россия Ғарб санкцияларига тушган нефтини тўлиқ бошқа бозорларга йўналтирганини эълон қилди

ДУНЁ 29.03.2023, 07:55
Россия Ғарб санкцияларига тушган нефтини  тўлиқ бошқа бозорларга йўналтирганини эълон қилди

Россия Ғарбда эмбаргога тушган барча нефтини бошқа бозорларга йўналтира олди. Бу ҳақда РФ энергетика вазири Николай Шульгинов маълум қилди, дея хабар бермоқда zamon.uz.

Вазирнинг сўзларига кўра, сотувларда пасайиш кузатилмаган. биргина Ҳиндистонга “қора олтин” етказиб бериш 2022 йилда 22 бараварга ошган.

Ўтган йили охирида ва ушбу йил февралида Россия нефть ва нефть маҳсулотларига нисбатан “катта еттилик”, ЕИ ва Австралия томонидан эмбарго жорий этилди. Шунингдек, РФ нефтига чегара нарх белгиланди. Бунга жавобан Москва ушбу давлатларга “қора олтин” сотишни камайтирган.

Ҳозирги кунда рус нефтининг асосий харидори Хитой ва Ҳиндистон бўлиб турибди. Экспорт ҳажми камаймаган бўлса-да, аммо Кремлнинг ундан олаётган даромади пасайтган. The Wall Street Journal маълумотларига кўра, пасайиш икки баробарни ташкил этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1