Навоийдаги “Қизилқум Фосфорит Комплекси” сотувга қўйилди

ИҚТИСОДИЁТ 31.03.2023, 08:35
Навоийдаги “Қизилқум Фосфорит Комплекси” сотувга қўйилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилояти Конимех туманида жойлашган “Қизилқум Фосфорит Комплекси” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёнини бошлади.

Талабгорлар ўз аризаларини 2023 йил 5 май 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар Давактив сайтида кўрсатилган электрон манзилларга юборишлари лозим.

Ариза қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

- иштирокчи тўғрисида қисқача маълумот (шу жумладан, СТИР ва фаолият тури);

- иштирокчи устав капиталида 5 фоиздан ортиқ улуши мавжуд акциядорлар/таъсисчилар (эгалик улуши кўрсатилган ҳолда) ва якуний бенефициарлар тўғрисида маълумотлар;

- молиявий ҳисобот (охирги 3 йилги фаолияти бўйича).

Актив тўғрисида қисқача маълумот:

“Қизилқум Фосфорит Комплекси» МЧЖ – фосфорит концентрати ва фосфор уни ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади. Фосфорит концентрати ишлаб чиқариш цехи 1998-йилда ташкил этилган бўлиб, Жерой-Сардарин кони (Тошқўра рудниги) негизида флюрапатит туридаги донали фосфорит рудасини қайта ишлаб, бойитишга мўлжалланган. Ишлаб чиқариш қуввати йилига - 716 минг тонна.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1