1

Қашқадарёда икки оила аъзолари ўзаро муштлашди (видео)

ЖАМИЯТ 31.03.2023, 19:37
Қашқадарёда икки оила аъзолари ўзаро муштлашди (видео)

Қашқадарё вилояти Косон туманида 30 март куни икки оила аъзолари ўртасида муштлашув содир бўлди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди
 

Унга кўра, 30 март куни Косон тумани “Некўз” МФЙда яшовчи фуқаро А.З. яшаш уйи ҳовлисида ўғли А.Ш. ва Т.А.лар турли даражада тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тез ёрдам илмий амалий маркази Қашқадарё филиалига ётқизилган.

Аниқланишича, 30 март куни соат тахминан 16:10 ларда З.А. оила аъзолари билан А.З.нинг уйига келиб, оилавий низо сабаб, турли уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, қўлида бўлган турли жисмлар билан уриб дўппослаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1