1

Сирдарёлик бедарак кетган эр 20 йилдан кейин топилди

ЖАМИЯТ 01.04.2023, 22:34
Сирдарёлик бедарак кетган эр 20 йилдан кейин топилди

Сирдарёлик аёл судга ариза билан мурожаат қилиб, турмуш ўртоғини бедарак йўқолган, деб топиш ҳақидаги аввал қабул қилинган суд қарорини бекор қилишни сўради. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда.

 У ўз аризасида ва суддаги тушунтиришида турмуш ўртоғи билан 1993 йил 14 декабрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, 2000 йилда турмуш ўртоғи уйдан чиқиб кетганича қайтиб келмаганлигини маълум қилди.

Ўша вақтда  турмуш ўртоғи ИИБ томонидан бир неча йил қидирувда бўлганлигини, бироқ топилмаганлигини, фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг 2014 йил 24 июлдаги ҳал қилув қарорига кўра, турмуш ўртоғи бедарак йўқолган, деб топилганлигини ҳам айтди. Лекин 2021 йил 23 сентябрда Россия Федерацияси, Еврейская автоном области, Биробиджан шаҳар нотариал идораси томонидан тасдиқланган ва турмуш ўртоғидан ўғлининг номига ишончнома юборилганлигини ва бедарак йўқолган турмуш ўртоғи топилганини маълум қилди.  Яъни айни вақтда  турмуш ўртоғи Россия давлатида яшаб келаётганлиги аниқланганлигини билдириб, уни бедарак йўқолган, деб топиш ҳақидаги аввалги суд қарорини бекор қилишни сўради.

Шунингдек, суд мажлисида сўралган аризачининг ўғли  отаси ҳақиқатан ҳам 2021 йил 23 сентябрда унга Россия Федерацияси, Еврейская автоном области Биробиджан шаҳар нотариал идораси томонидан тасдиқланган ариза юборганлигини, у билан гаплашиб туришини, отаси Россия фуқаролигини олганлигини баён қилиб, онасининг аризасини қаноатлантиришни сўради.  

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 35-моддасига кўра, бедарак йўқолган деб топилган фуқаро қайтиб келган ёки унинг турар жойи аниқланган тақдирда, суд уни бедарак йўколган деб топиш ҳақидаги қарорни бекор қилади. Суднинг қарори асосида фуқаронинг мол-мулкини бошқариш бекор қилинади.

Ўзбекистон Республикаси ФПК нинг 309-моддасига кўра, бедарак йўқолган деб топилган ёки вафот этган деб эълон қилинган фуқаро қайтиб келган ёки унинг турган жойи аниқланган тақдирда, суд ўзининг илгариги ҳал қилув қарорини янги ҳал қилув қарори билан бекор қилади. Янги ҳал қилув қарори тегишинча мол-мулкка нисбатан бошқарувни ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтаридаги фуқаронинг вафотига доир ёзувни бекор қилиш учун асос бўлади.

Фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг навбатдаги суд мажлисида муҳокама қилинган мазкур иш якунида суднинг хал қилув қарори қабул қилинди. Яъни  1970 йил 13 ноябрда туғилган фуқаро Маҳмудовни бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг 2014 йил 24 июлдаги ҳал қилув қарори бекор қилинди.  

Шу ўринда савол туғилади. Нега бу аёл топилган  турмуш ўртоғининг бедарак йўқолганлигини расман тан олинишини хоҳламади? Ахир, турмуш ўртоғининг Ўзбекистонга қайтиб келмаслиги ва оиласини қайтадан тиклай олмаслигини яхши билардику. Уни судга яна мурожаат қилишига сабаб бундан йигирма йил аввал бедарак йўқолган, деб топилган турмуш ўртоғининг номидаги уй-жойни фарзандларининг номига расмийлаштириш эҳтиёжи бўлди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1