1

Фойда солиғи ҳисобот шаклларига ўзгаришлар киритилди

ИҚТИСОДИЁТ 04.04.2023, 10:29
Фойда солиғи ҳисобот шаклларига ўзгаришлар киритилди

Бу ҳақда Солиқ қўмитаси мутахассислари томонидан батафсил тушунтириш тайёрланди.

Хусусан, фойда солиғи ҳисобот шаклларига қуйидаги ўзгартиришлар киритилиб, янги пакет кодлари бириктирилди:

Фойда солиғи ҳисоб-китоби пакет коди – 1020540 ( аввалги - 1020535).

Товар (хизмат)лар таннархни аниқлаш, амортизация ажратмалари ва трансферт нархни белгилаш бўйича янги иловалар қўшилди.

Бунда товар (хизмат)лар таннархни аниқлаш ва амортизация ажратмалари бўйича иловалар йил якуни билан солиқ ҳисоботи тақдим этилганда тўлдирилади. Мазкур иловалар И-ИИИ чораклар учун тўлдирилмайди;

Суғурта корхоналари учун пакет коди – 1020538 (аввалги - 1020533).

Бунда ҳисоботнинг 2-иловасидан 040-120-сатрлари чиқариб ташланди;

Солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби пакет коди – 102029 (аввалги - 102028).

Бунда ҳисоботнинг 2-иловасидан жисмоний шахсларнинг СТИР акс эттириш устуни чиқариб ташланди.

Маълумот учун, 2022 йил учун қайта ҳисобот топширганда аввалги пакет кодларидан фойдаланилади.

Шунингдек, “Фойда солиғи бўйича соддалаштирилган тартибини қўлловчи солиқ тўловчиларнинг ҳисоб-китоби” ҳисобот шакли қўшилди. Пакет коди - 10205_39.

Фойда солиғи тўловчилари шахсий кабинетидаги “Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича мурожаат” интерактив хизмати ёрдамида солиқ органларини хабардор қилиш орқали мавжуд имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1