1

Ўзбекистонда икки мингдан зиёд туғма юрак нуқсонли болалар бепул операция қилинади

САЛОМАТЛИК 06.04.2023, 21:53
Ўзбекистонда икки мингдан зиёд туғма юрак нуқсонли болалар бепул операция қилинади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда икки мингдан зиёд туғма юрак нуқсонли болалар бепул операция қилинаётганини маълум қилди.

Хабарга кўра, уларнинг барчаси ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари. Улар жами 64 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига навбатсиз, имтиёзли йўлланмасиз, энг малакали шифокорлар томонидан юқори технологик операциялар орқали даволанмоқда. 

Режага кўра, туғма юрак нуқсони билан туғилган 2000 нафар боланинг 500 нафари академик B.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида даволанади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1