Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар динамикасини эълон қилди.
Хабарда айтилишича, юридик шахсларнинг ярмига яқини (48%) савдо, шунингдек, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида фаолият юритади.
Шунингдек, уларнинг аксарияти Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида.
Якка тартибдаги тадбиркорлар асосан чакана савдо, ҳунармандчилик ва маиший хизмат кўрсатиш билан шуғулланмоқда. Уларнинг 42%ини хотин-қизлар ташкил этади.
ЯТТлар асосий қисми қатъий белгиланган миқдорда даромад солиғи тўловчилари ҳисобланади (195 314 нафар). Шунингдек, 38 195 нафари АОС тўловчилари ва 1906 нафари ҚҚС ва фойда солиғи тўловчисидир.
Маълумотда қўшимча қилинишича, Ўзбекистонда 2023 йил 1 апрель ҳолатига фаолият кўрсатаётган юридик шахслар сони 581 265 тага етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,7%га (41,4 минг) ўсди.

Соҳалар кесимида ўсиш кўрсаткичи энг юқори – ТОП-3:
- ахборот ва алоқа хизматлари – 15 % (1,3 мингта);
- ташиш ва сақлаш – 14,5% (2,1 мингта);
- савдо – 13,2% (17,4 мингта).
Ўсиш кўрсаткичи энг паст – ТОП-3:
- қурилиш – 6,1% (2 мингта).
- қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 4% (5,2 мингта);
- саноат – 3,9% (2,7 мингта).
Ҳозирда жами юридик шахсларнинг:
- 25 %и савдо соҳасида (149,6 мингта);
- 23 %и қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасида (137,1 мингта) фаолият юритмоқда.
Юридик шахслар март ойида 1,9 мингтага ошди.

Шунингдек, 2023 йил 1 апрел ҳолатига ЯТТлар 235 415 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,1%га (11,5 мингта) ошган.
Ўсиш кўрсаткичи соҳалар кесимида:
- ҳунармандчилик – 15,7% (3,4 минг );
- чакана савдо – 5,5% (6 минг );
- маиший хизмат кўрсатиш – 2,7% (0,6 минг);
- бошқа фаолият турлари – 2,1% (1,5 минг).



