АсосийDunyo

Арманистон ва Озарбайжон чегарасида вазият кескинлашди

'Арманистон ва Озарбайжон чегарасида вазият кескинлашди'ning rasmi

Арманистон ва Озарбайжон чегарасида отишма юз берди, қурбонлар бор. Томонлар ҳодисада бир-бирини айблаб чиқди. 

Aрманистон Мудофаа вазирлигининг хабарида кўра, Сюник вилояти ҳудудида Озарбайжон кучлари томонидан отишма ва миномётлардан отилган.

Aрман томони иддаосича Озарбайжон ҳарбийлари муҳандислик ишларини олиб бораётган арман ҳарбийларига қарата ўқ узишни бошлаган, кейинроқ эса миномётлардан фойдаланган.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги арман томонини провокацияларда айблади, шунингдек, ҳалок бўлганлар ва ярадорлар борлигини маълум қилган.

«11 апрель куни Aрманистон Қуролли кучлари бўлинмалари томонидан Лочин йўналишида содир этилган провокация натижасида юзага келган кескинлик сақланиб қолмоқда.

Йўналишда жойлаштирилган бўлинмаларимиз томонидан кўрилган зарур чора-тадбирлар натижасида душман катта йўқотишларга учради», — дейилади Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабарида.

    Бошқа янгиликлар