1

Россияда Ўзбекистонга нефть етказиб беришни ошириш муҳокама қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 16.04.2023, 15:46
Россияда Ўзбекистонга нефть етказиб беришни ошириш муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 14 апрель куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Александр Новак ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда Россия Федерациясидан нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмларини ошириш, энергетика соҳасидаги лойиҳаларда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинган.

Мавжуд масалаларни ҳал этишда ўзаро манфаатли асосда доимий ҳамкорлик қилиб боришга келишиб олинган.

Россия ҳукумати Матбуот хизматига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистонга нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтириш имкониятлари, шунингдек, “Росатом”нинг янги ядровий иншоотларни қуришдаги иштироки истиқболлари муҳокама қилинган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1